Қозоғистон Президенти Exxon Mobil корпорациясининг катта вице-президентини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Exxon Mobil компаниясининг катта вице-президенти Нил Чапманни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Учрашув давомида томонлар Қозоғистон ва Exxon Mobil корпорацияси ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари, углеводородлар соҳасидаги қатор лойиҳаларни амалга ошириш, «яшил» технологияларни жорий этиш, шунингдек, жаҳон энергетика бозоридаги ҳозирги вазиятни муҳокама қилдилар. Давлат раҳбарига Қашағанни ўзлаштириш суръатлари ва Тенгиз конининг кенгайиши тўғрисида маълумот берилди.

Президент корпорациянинг мамлакат билан 28 йиллик шериклик даврида Қозоғистон иқтисодиётини ривожлантиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.

Нил Чапман Exxon Mobil учун Қозоғистон билан ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлаб, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ниятини билдирди. Шунингдек, америкалик тадбиркор жаҳон нефт бозорини янада ривожлантириш бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди ва ушбу соҳадаги долзарб масалалар ҳақида гапирди.

Сўнгги хабарлар