Қозоғистон Президенти Европанинг бир қатор компания раҳбарлари билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Брюсселда Европа бизнес вакиллари, жумладан Бельгиянинг «Joh Cockerill» бошқаруви раиси Жан-Люк Моранж ва Германиянинг «Svevind Group» компаниялар гуруҳи президенти Вольфганг Кроп билан учрашди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Жан-Люк Моранж билан Қозоғистонда темир йўл локомотивлари ва қайта тикланувчи энергия манбаларини модернизация қилишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.

Вольфганг Кроп билан учрашувда Манғистау вилоятида «яшил» водород ишлаб чиқариш соҳасида Hyrasia One инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаев инвестиция лойиҳалари жадал амалга оширилаётганини юқори баҳолаб, улар Қозоғистон учун жуда муҳим эканини таъкидлади. Давлат раҳбари мамлакатда фаолият юритаётган компаниялар лойиҳалари амалга оширилишини назорат қилишини айтди. Шу билан бирга, у барча экологик меъёрлар ва тавсияларга амал қилиш зарурлигини таъкидлади.

Учрашув якунида Давлат раҳбари иштирокида Қозоғистон Ҳукумати ва «Svevind Group» компаниялар гуруҳи ўртасида лойиҳаларни амалга оширишнинг асосий тамойиллари тўғрисидаги доиравий битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.


Сўнгги хабарлар