+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

Қозоғистон Президенти Европа тикланиш ва тараққиёт банки Президенти билан учрашди

22 Сентябрь 14:07
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Президенти Европа тикланиш ва тараққиёт банки Президенти билан учрашди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Европа тикланиш ва тараққиёт банки Президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашди.

Учрашувда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Қозоғистондаги фаолияти натижалари ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Одиль Рено--Бассога миннатдорчилик билдириб, феврал ойида бўлиб ўтган онлайн учрашувда улар самарали суҳбатлашганини, лекин бу Қозоғистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик бўйича фикр алмашиш имконини берадиган юзма-юз учрашувдек бўлмаслигини таъкидлади.


«Европа тикланиш ва тараққиёт банки Қозоғистоннинг стратегик ҳамкори ҳисобланади. Ҳамкорлик ўрнатилгандан буён сизнинг банкингиз иқтисодиётимизга 8 миллиард евродан ортиқ сармоя киритди ва 300 га яқин лойиҳани амалга оширди. Умуман олганда, биз банк турли тармоқларни, айниқса, қайта тикланадиган энергетика соҳасини фаол молиялаштираётганини биламиз. Қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасидаги ҳамкорликни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишни давом эттиришга умид қиламиз «, - деди Президент.


Учрашувда жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши билан боғлиқ кенг кўламли масалалар, жумладан, коронавирус пандемияси, молиявий ва товар бозоридаги беқарорлик каби масалалар кўриб чиқилди.

ЕТТБ Президенти Одиль Рено-Бассо жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши ва Қозоғистоннинг иқтисодий ўсиши ҳақидаги прогнози билан ўртоқлашди.




Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив