Қозоғистон Президенти Эрон Ислом Республикаси Президенти билан учрашди

None
None
DUSHANBE. Kazinform - Учрашув чоғида Қозоғистон Президенти Қасим -Жомарт Тоқаев Иброҳим Раисийни яқинда бўлиб ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади ва икки мамлакат муносабатларига юқори баҳо берди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

- Бу бизнинг биринчи учрашувимиз. Ишончим комилки, бу учрашув мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларга янги туртки беради. Эрон бизнинг Каспий минтақасидаги яхши қўшнимиз ва Ислом оламида яқин ҳамкормиздир. Дипломатик муносабатлар ўрнатилгандан буён мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик изчил ўсиб бормоқда, - деди Президент.


Ўз навбатида, Иброҳим Раисий Қасим-Жомарт Тоқаевни ғалаба билан табриклагани ва инаугурация маросимига махсус делегацияни юборгани учун миннатдорчилик билдирди.

- Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Aлбатта, салоҳиятли алоқаларимизни янада кенгайтириш учун катта имконият бор. Умид қиламанки, бугунги учрашув бу интеграциянинг бошланиши бўлади, - деди Эрон Президенти.

Шунингдек, томонлар жорий йилда савдо -иқтисодий соҳадаги ижобий тенденцияларни қайд этиб, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш ва транспорт -логистика, қишлоқ хўжалиги ва сармоя соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдиришди.


Учрашув якунида Давлат раҳбарлари ташрифлар алмашишга келишиб олдилар.


Сўнгги хабарлар