Қозоғистон Президенти эпидемиологик вазиятни яхшилаш бўйича иш режасини тайёрлашга кўрсатма берди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Эпидемиологик вазиятни яхшилаш бўйича тегишли чоралар режасини ишлаб чиқиш зарур. Мамлакатдаги санитария-эпидемиология ҳолатига бағишланган ишчи кенгашда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев шундай кўрсатмалар берди, деб хабар беради Kazinform.

«Аксарият ҳудудлар қизил зонада жойлашган. Оғир касаллар ва ўта оғир беморлар сони кун сайин ортиб бормоқда», - деди Президент вазиятни барқарорлаштириш учун иш режасини ишлаб чиқиш ва улар устида ишлаш зарурлигини таъкидлади. «Афсуски, биз фуқароларимизни йўқотаяпмиз. Шунинг учун биз шошилинч чораларни кўришимиз керак. Биз тегишли иш режасини ишлаб чиқишимиз ва уни амалга оширишимиз керак», - деди Давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатда санитария-эпидемиология ҳолатига бағишланган ишчи кенгаш ўтказмоқда.

Кенгашда ҚР Бош вазири, муассалараро раҳбарлари, шаҳар ва вилоят ҳокимлари иштирок этмоқда. Давлат раҳбари коронавирус эпидемиясига қарши кураш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукуматнинг ҳисоботини тинглайди ва ҳудудлардаги умумий аҳволни яхшилаш ва Қозоғистон фуқароларининг соғлиғини муҳофаза қилишга қаратилган мувофиқлаштирилган ҳаракатлар режасини ишлаб чиқади.

Сўнгги хабарлар