Қозоғистон Президенти электрон овоз бериш технологияларини жорий этиш истиқболлари ҳақида фикр билдирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон халқига навбатдаги Мурожаатномасини сўзлаган Президент Қасим-Жомарт Тоқаев электрон овоз бериш технологияларини жорий этиш истиқболлари ҳақида фикр билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Сайлов жараёнини модернизация қилиш. Халқаро амалиётда маълумки, сайловларни ташкил этиш тизими муттасил ўзгариб туради. Бошқача айтганда, сайловни адолатли ва шаффоф ўтказишнинг самарали ечимини топиш муҳим»,- деди Президент.

«Кўпгина мамлакатлар овоз беришнинг муқобил шаклларидан фойдаланмоқда. Яъни, электрон, муддатидан олдин, масофавий кўп кунлик овоз бериш усуллари кенг қўлланилмоқда. Шунинг учун жаҳондаги илғор тажрибаларни ўрганиш, керак бўлса, босқичма-босқич жорий этиш зарур», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар