Қозоғистон Президенти ЕКПА раисини қабул қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси раиси Рик Демсни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Суҳбат чоғида суҳбатдошлар Қозоғистон ва Европа кенгаши ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазиятга ҳам тўхталди. Рик Демсни қутлар экан, Қасим-Жомарт Тоқаев унинг ташрифи муҳим сана – Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига тўғри келганини таъкидлади.

«Ташрифингизни ўз вақтида амалга оширилган деб ҳисоблайман, чунки бу бизга эришилган ютуқларни сарҳисоб қилиш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш имконини бермоқда», – деди Президент.

Давлат раҳбари Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси билан кенг қамровли мулоқотни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади. Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаев Рик Демсга Қозоғистонда инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва коррупцияга қарши курашга қаратилган демократик ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳақида гапириб берди.

ЕКПА раиси Қозоғистонда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотларни олқишлаб, мамлакатимиз томонидан Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга иккинчи факультатив протокол имзоланганини алоҳида таъкидлади.


Сўнгги хабарлар