Қозоғистон Президенти давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform -16-17 август кунлари Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот котиби Берик Уали ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида ёзди.

Ташриф давомида олий даражадаги музокаралар ўтказилади ва давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорликликни янада ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқадилар. Учрашув якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилиш ва ҳукуматлараро ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Қозоғистон президенти Сеулга ташрифи давомида Кореянинг йирик компаниялари раҳбарлари ва таниқли сиёсий арбоблари билан учрашувлар ўтказади. Бундан ташқари, Қозоғистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича бир қатор тижорат шартномалари имзоланади.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Сеулдаги Абай ҳайкалининг очилиш маросимида ҳам иштирок этиши режалаштирилган.


Сўнгги хабарлар