Қозоғистон Президенти Бош вазирни қабул қилди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бош вазир Алихан Смаиловни қабул қилди, дея хабар бермоқда Ақорда.

Президентга мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, 2023 йилга мўлжалланган республика бюджети параметрларига аниқлик киритилиши ҳақида маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга маълум қилиндики, жаҳон иқтисодиётининг ўсиши прогнозлари, шунингдек, жорий йил учун макроиқтисодий кўрсаткичлар илгари тасдиқланган даражада сақланиб қолмоқда. Қозоғистон ялпи ички маҳсулотининг амалдаги ўсиши 4 фоизни, нефт нархи эса бир баррел учун 85 долларни ташкил қилиши режалаштирилган.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, бюджет харажатларини ички қайта тақсимлаш ва бюджет даромадларини ошириш ҳисобига 2,2 триллион тенгега аниқлик киритиш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, кичик ва моношаҳарларни ривожлантириш, «Қишлоқ – эл бешиги» лойиҳасини амалга ошириш, аҳоли пунктларини газ билан таъминлаш, иссиқлик таъминоти тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек қишлоқ аҳолисини оммавий иш билан таъминлаш учун қўшимча маблағ ажратиш кўзланган.

Автомобил йўлларини қуриш ва реконструция қилиш, поездларни янгилаш, транспорт инфратузилмаси ва логистикасини ривожлантириш учун йўловчи вагонларини харид қилиш учун маблағ ажратиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш саноатидаги йирик лойиҳалар, мамлакат мудофаа салохияти ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида армияни модернизация қилиш, ҳарбий хизматни ўташ шароитларини яхшилашга қўшимча маблағлар ажратиш кўзда тутилган.

Йиғилиш сўнггида давлат раҳбари ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан мамлакат тараққиётига максимал даражада ижобий таъсир кўрсатиш учун бюджет маблағларининг сарфланиши устидан назоратни кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар