Қозоғистон Президенти БМТнинг минтақавий марказини ташкил этишни таклиф қилди

None
Фото: REUTERS/Denis Balibouse
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ўзининг глобал ва минтақавий ҳамкорлари билан дўстона муносабатларни сақлаб қолиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Астана халқаро форумида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатимиз тинчлик ва халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлида барча саъй-ҳаракатларини амалга оширади. Биз ядровий қуролсизланишни қўллаб-қувватлаймиз ва Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага амал қиламиз. Мамлакатимиз Сурия инқирозини ҳал этиш учун тинчлик жараёнини бошлаб берди. Пойтахтимиз жаҳон динлари етакчиларининг қурултойларини ўтказадиган доимий масканга айланди. Бош қароргоҳи Астана шаҳрида жойлашган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши минтақавий ва глобал муаммоларни ҳал этишнинг нуфузли механизмига айланди», - деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этишда фаол иштирок этаётганини таъкидлади.

«БМТ шафелигида афғон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни янада ошириш зарурлигини алоҳида таъкидламоқчиман. Шу нуқтаи назардан, Алматида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон бўйича минтақавий марказини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Қозоғистон ўзининг глобал ва минтақавий ҳамкорлари билан дўстона муносабатларни сақлаб қолиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширади. Биз эса Марказий Осиёдаги қардош давлатлар билан минтақавий ҳамкорликни ошириш ниятидамиз», - деди Давлат раҳбари.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар