Қозоғистон Президенти: Биз сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонлари хотирасини доимо ёдимизда сақлаймиз

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан мурожаат қилди. Kazinform Мурожаатноманинг тўлиқ матнини тақдим этади.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Сиёсий Қатағон ва очарчилик қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан Мурожаатномаси


Азиз ватандошлар!

Бугун, 31 май - мамлакат тарихидаги энг қайғули даврлардан бири ёдга олинадиган кун.

Ўтган асрнинг биринчи ярмидаги сиёсий қатағон Совет Иттифоқи даврида миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Қозоғистонда юз мингдан ортиқ одам судланиб, уларнинг тўртдан бир қисми ўлимга маҳкум этилган.

Мамлакатда ўн битта меҳнат лагерлари мавжуд эди. Ўша маъшум даврларда даҳшат макони бўлган КАРЛАГ ва АЛЖИРда Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан тоталитар тузумнинг чексиз шафқатсизлигини доимо эслатиб турувчи тарихий ёдгорлик мажмуалари очилди.

Зулмат даврида бутун халқлар қувғинга учради. Ўз ватанидан мажбуран кўчирилган беш миллионга яқин одам муқаддас қозоқ заминида бошпана топди. Қозоғистон уларнинг ватанига айланди.

Халқимиз даҳшатли очарчиликни бошдан кечирди ва тузатиб бўлмайдиган йўқотишларга дуч келди. Ҳаддан ташқари коллективизация кампанияси Буюк Даштни мисли кўрилмаган гуманитар фалокатга олиб келди.

Халқимиз қанчалик даҳшатли воқеаларни бошидан кечирмасин, рухиниини йўқотмади. Бу уларнинг бирлигини ва бирдамлигини мустаҳкамлади.

Мустақиллик тонгидан кейин биз шоирларимизни оқлай бошладик. Бир вақтлар жазоланган минглаб бегуноҳ одамларнинг исмларини қайта тикладик.

Ўтган йили қатағон қурбонларини тўлиқ реабилитация қилиш учун давлат комиссияси тузилди. Комиссия адолатсиз сиёсатидан азият чеккан қозоғистонликлар учун тарихий адолатни тиклаши керак. Бу нафақат давлатнинг, балки бутун жамиятнинг бурчидир.

Тарихимиздаги фожиали даврларни миллий ўзлигимиздан ажратиб бўлмайди. Шунинг учун биз сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонларига ҳурмат бажо келтирамиз ва уларнинг исмларини абадий эслаймиз.

Биз тарихдан сабоқ оламиз ва бундай фожиа яна такрорланмаслиги учун барча имкониятларни ишга соламиз.

Сўнгги хабарлар