Қозоғистон Президенти: Биз Aфғонистондаги оғир гуманитар вазиятга алоҳида эътибор қаратишимиз керак

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим -Жомарт Тоқаев БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси умумий мунозарасида нутқ сўзлаб, Aфғонистондаги вазиятга эътибор қаратди, деб хабар беради Kazinform.

«Қозоғистон Aфғонистонни келажакда мустақил ва суверен давлат бўлишини, қўшнилари билан аҳил ва тинчликда бўлишини хоҳлайди. Aфғонистон ўз халқаро мажбуриятларини бажаришда давом этиши ва ўз ҳудудини террорчилар, гиёҳванд моддалар савдогарлари ва одам савдоси билан шуғулланадиганлар уйига айлантирмаслиги керак. Сиёсий ёки шахсий қарашларимиздан қатъи назар, биз афғон халқининг тақдирига бефарқ қарай олмаймиз. Биз Aфғонистондаги оғир гуманитар вазиятга эътибор қаратишимиз керак. БМТ агентликлари ва бошқа гуманитар ташкилотларга тез, хавфсиз ва тўсиқсиз гуманитар ёрдам кўрсатилиши керак «,-деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар