Қозоғистон Президенти Aтирау вилояти ҳокимини қабул қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Aтирау вилояти ҳокими Махамбет Досмухамбетовни қабул қилди, дея хабар беради Aқорда.

Қасим-Жомарт Тоқаевга жорий йилнинг 9 ойида Aтирау вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳақида маълумот берилди. Махамбет Досмухамбетовнинг айтишича, ишлаб чиқариш саноати, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, кичик ва ўрта бизнес ва бошқа соҳаларда ўсиш кузатилмоқда. Вилоят аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми, инвестиция ва қурилиш ҳажми бўйича республикада биринчи ўринда туради.

Жорий йилда 19 мингга яқин янги иш ўрни яратилди, бандликка кўмаклашиш маркази орқали 20 минг 864 киши иш билан таъминланди. Бугунги кунга қадар «Enbek» дастури бўйича 24 минг 348 нафар фуқаро иш билан таъминланди. Жорий йилнинг 9 ойида 4882 квартирали 646,3 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу 2020 йилга нисбатан 41,6 фоизга кўпдир.

Президентга «яшил» зонадаги эпидемиологик вазият ва эмлаш ишлари ҳақида маълумот берилди.

Бундан ташқари, вилоят ҳокими экология ва ободонлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди. 2025 йилгача аҳоли пунктларига 540 минг туп кўчат экилади.

Шунингдек, вилоят ҳокими Давлат раҳбари топшириғига биноан Aтирау вилоятини 2021-2025 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс режаси ижроси тўғрисида ҳам маъруза қилди. Режа яқинда тасдиқланди. Ушбу муҳим ҳужжат вилоят ривожига, мавжуд муаммоларни ҳал етишга янги суръат бағишлайди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Махамбет Досмухамбетовга вилоятдаги ишларни давом эттириш бўйича топшириқ берди.


Сўнгги хабарлар