Қозоғистон Президенти Астана халқаро форумида иштирок этади

None
Фото: akorda.kz
ASTANA. Kazinform – Бугун Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Астана халқаро форумида иштирок этади ва нутқ сўзлайди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Форумда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Босния ва Герцеговина Президиуми раиси Желька Цвиянович, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, ЮНЕСКО бош директори Одрэ Азуле, Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристалина Георгиева ва бошқа маърузачилар сўзга чиқади.

Шу билан бирга, Давлат раҳбари раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, Президент:

- Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристалина Георгиева билан;

- Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан;

- Осиё тараққиёт банки президенти Масацугу Асакава билан;

- Жаҳон банки вице-президенти Антонелла Бассани билан;

– Citigroup компаниясининг Европа, Яқин Шарқ ва Африка бўйича бош ижрочи директори Дэвид Ливингстон билан;

- ENI компаниясининг бош директори Клаудио Дескальци билан бир қатор учрашувлар ўтказади.


Сўнгги хабарлар