Қозоғистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга келди

None
None
ASHGABAT. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистонга амалий ташриф билан келди. Бу ҳақда ҚР Президентининг матбуот котиби Берик Уали маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Қозоғистон Президенти 2021 йил 6 августда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида иштирок этади. Шунингдек, қўшни давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар режалаштирилган.

Бундан ташқари, Саммит иштирокчилари биргаликда миллий маҳсулотлар кўргазмаси ва Марказий Осиё минтақаси санъат усталарининг концертига ташриф буюришни режалаштирмоқда», - деб ёзди Берик Уали Facebook саҳифасида.


Сўнгги хабарлар