Қозоғистон Президенти амалий ташриф билан Шарқий Қозоғистон вилоятига келди

Фото: None
ÓSKEMEN. Kazinform - Президент Қасим -Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Шарқий Қозоғистон вилоятига келди. Давлат раҳбари саноат объектининг инфратузилмасини кўздан кечиради ва корхона негизида иккинчи қайта ишлаш заводи ишига расмий старт беради. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Берик Уали Facebookдаги саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Президент Қосим-Жомарт Тоқаев Шарқий Қозоғистон вилоятига амалий ташриф билан келди.

Ташрифнинг мақсади - Ақтоғай кон-бойитиш комплексини кенгайтириш лойиҳаси натижалари билан танишиш. Давлат раҳбари саноат объектининг инфратузилмасини кўздан кечиради ва корхона негизида иккинчи қайта ишлаш заводи ишига расмий старт беради «, - деб ёзади Берик Уали.




Сўнгги хабарлар