Қозоғистон Президенти Алматини ободонлаштириш лойиҳалари билан танишди

None
None
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати ҳокимининг шаҳарни ободонлаштириш борасидаги лойиҳалари билан танишди, дея хабар беради Kazinform Ақорда.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Алматига амалий ташрифи шаҳарни ободонлаштиришга қаратилган лойиҳалар билан танишишдан бошланди.

Бакитжан Сағинтаев Президентга шаҳарнинг полицентрик моделини шакллантиришни кўзда тутувчи «Янги Алмати» дастури ҳақида ҳисобот берди. Бу лойиҳа аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш ва уларнинг эркин дам олиши учун янги жамоат жойларини яратишга қаратилган.

Ҳоким маърузасини тинглагандан сўнг, Президент барча лойиҳалар шаҳарда хавфсиз муҳитни яратиш ва шаҳар флорасини сақлашга қаратилган бўлиши кераклигини таъкидлади. Президент янги қурилаётган хиёбонлар маҳаллий аҳоли учун қулай бўлиши керак, деб ҳисоблайди.

Қасим-Жомарт Тоқаев умуман шаҳарда олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берди. Ҳокимга ҳар бир ҳудудда аҳолининг ҳордиқ чиқариши ва эркин ҳаракатланиши учун мос замонавий болалар майдончалари қурилишига эътибор қаратиш топширилди.


Сўнгги хабарлар