Қозоғистон Президенти Алмати вилоятига амалий ташриф билан келди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Алмати вилоятига келди. Бу ҳақда Давлат раҳбарининг матбуот котиби Берик Уали Facebook саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Бугун Алмати вилоятига ташриф чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев «Қайсар-2021» оператив-тактик машғулотларини кўради. Бундан ташқари, Давлат раҳбари тиббий асбоблар, дори-дармонлар, озиқ-овқат ва мойлаш материаллари ишлаб чиқарадиган бир қатор саноат корхоналарига ҳам ташриф буюради.

«Ертага, 23 августда Давлат раҳбари Алматидаги қароргоҳида бир қатор тадбирларни ўтказади. Бундан ташқари, видеоконференция форматида КХШТ Коллектив Хавфсизлик Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади», - деб ёзди Президентнинг матбуот котиби.


Сўнгги хабарлар