+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Қозоғистон Президенти АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакилини қабул қилди

14 Июнь 15:52
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Президенти АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакилини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонга ишчи ташриф билан келган АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш бўйича махсус вакили Залмай Халилзодни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Давлат раҳбарига янги ўқув йилига тайёргарлик ҳақида маълумот берилди Қозоғистон Президенти ҚХА раисининг ўринбосарини қабул қилди Fasebookнинг бир ойлик аудиторияси 2,9 миллиард кишига етди

Учрашув давомида томонлар Қозоғистон ва АҚШ ўртасида кенгайтирилган стратегик шерикликни ривожлантириш истиқболларини, шу жумладан Афғонистонда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, АҚШ ва НАТО қўшинларининг ушбу мамлакатдан олиб кетилиши масаласини муҳокама қилдилар. Афғонистоннинг барқарорлигини ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тиклаш бўйича икки томонлама ва кўп томонлама ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Қозоғистон Президенти америкалик дипломатга ҳурмат бажо келтирди ва унинг ташрифи мамлакатларимиз ўртасида юқори даражадаги мулоқотни давом эттириш нуқтаи назаридан муҳимлигини таъкидлади.



- Бу йил биз мустақиллигимизнинг 30 йиллигини нишонлаймиз. Шу вақт ичида биз дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган алоқаларни ўрнатишга муваффақ бўлдик. Қўшма Штатлар Қозоғистоннинг ишончли шеригидир. Бизнинг турли соҳаларда, шу жумладан савдо-иқтисодий соҳаларда фаол ҳамкорлигимиз бор, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент Афғонистондаги вазиятни ҳал қилишдаги ҳамкорликни Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим қисми сифатида қайд этди.

«Афғонистон, Россия, Хитой, Марказий Осиё давлатлари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан ўтказган музокараларида Афғонистон муаммоси доимо диққат марказида бўлади», - деди Президент.

Ўз навбатида, Залмай Халилзод Қасим-Жомарт Тоқаевга шахсан учрашиш имконияти учун миннатдорчилик билдирди. АҚШнинг махсус вакили Қозоғистон Президентининг Афғонистондаги барқарорликни тиклаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади ва Марказий Осиёда барқарорликни сақлашда Қозоғистоннинг муҳим ролини таъкидлади.

Суҳбат давомида Залмай Халилзод Афғонистондаги мавжуд вазиятни баҳолади ва афғонистонаро тинчлик жараёнини янада ривожлантириш ва Афғонистондаги барча манфаатдор томонларнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш бўйича АҚШ дипломатиясининг фикрлари билан ўртоқлашди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив