Қозоғистон Президенти АҚШ Давлат котибини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев «Ақорда» қароргоҳида юртимизга расмий ташриф буюрган АҚШ Давлат котиби Майкл Помпеони қабул қилди, деб хабар беради ҚР Президентининг расмий сайти.

Давлат раҳбари америкалик дипломатга илтифот билдирар экан, икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилган пайтдан бери икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда катта муваффақиятларга эришилаётганлигини таъкидлади.

– Америка Қўшма Штатлари – Қозоғистон мустақиллигини биринчилар қаторида тан олган давлат. Би ушбу тарихий фактни доимо ёдимизда сақлаймиз. Давлатларимиз кўплаб йўналиш бўйича, жумладан, ядро қуролларини тарқатмаслик, халқаро терроризмга қарши кураш, иқтисодий ҳамкорлик каби соҳаларда мустаҳкам алоқалар ўрнатган. Уни янада ривожлантириш учун барча салоҳиятларимиз етарли, – деди Қозоғистон Президенти.



Қасим-Жомарт Тоқаев Нью-Йорк бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессияси доирасида АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашганини таъкидлаб, Америка раҳбарига салом йўллади. Шунингдек, Қозоғистон Президенти америкалик ҳамкасби билан жаҳоннинг исталган жойида учрашишга тайёр эканлигини маълум қилди.



Томонлар барча йўналишлар бўйича, жумладан, савдо, инвестиция, IT-технологиялар, демократик қадриятларни ривожлантириш, халқаро терроризмга қарши кураш бўйича икки томонлама алоқаларни чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Давлат раҳбари давлатимизнинг Қозоғистонда Афғонистон бўйича махсус вакил лавозимини очишга ҳайрихоҳлигини билдирди.



АҚШ ташқи сиёсий идораси раҳбари Қозоғистон Президентига меҳмондорчилик учун миннатдорчилик изҳор қилиб, мамлакатлар ўртасидаги ишончли ҳамкорлик шаклланганига тўхталди.

– Бизнинг иқтисодий алоқаларимиз жуда яхши. Ҳозирда тўғридан-тўғри авиапарвозларни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Нафақат энергетика, балки барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун салоҳиятларимиз етарлидир. Президент Дональд Трамп Сизга салом йўллади. Бугун Сиз билан учрашганимдан ғоят хурсандман, – деди Майкл Помпео.

Майкл Помпео юртимиздаги сиёсий ислоҳотлар ҳақида илиқ фикр билдириб, уларнинг тўлиқ амалга ошишини тилаб қолишини айтди.



АҚШ Давлат котиби Американинг Марказий Осиёга нисбатан янги Стратегиясининг асосий тамойиллари ҳақида маълумот бериб ўтди.

Давлат котиби С5+1 (Марказий Осиёдаги бешта мамлакат + АҚШ) мулоқот форматининг муҳимлигини айтиб, унинг 3 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишининг муваффақиятли бўлишига ишонч билдирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Майкл Помпео Авиақатновлар тўғрисидаги ҳукуматлараро келишув имзоланганини маъқул кўришди.

Сўнгги хабарлар