Қозоғистон Президенти 19 июлда санитария-эпидемиология ҳолати бўйича ишчи кенгашини ўтказади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 19 июль куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатдаги санитария-эпидемиология ҳолатига бағишланган ишчи кенгашини ўтказади, деб хабар беради Kazinform.Бу ҳақда Давлат раҳбарининг матбуот котиби Берик Уали расмий баёнот берди.

Кенгашда Бош вазир, вазирлар, шаҳар ва вилоят ҳокимлари иштирок этади.

Президент коронавирус эпидемиясига қарши кураш чоралари тўғрисида Ҳукуматнинг ҳисоботини тинглайди.


Сўнгги хабарлар