Қозоғистон: Президент олимпиадаси совриндорлари таълим грантлари ва махсус стипендияларга эга бўлдилар

None
ASTANА. Кazinform – 54 нафар ўқувчи фан-математика тсикли фанлари бўйича Президент олимпиадаси ғолиби бўлди, дея хабар беради Кazinform ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Энг юқори балл тўплаган иштирокчилар мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасаларига 35 та грант ва 12 та номли стипендияларни қўлга киритди.

«Президент олимпиадаси шарофати билан ўқувчиларимиз ўз салоҳиятини рўёбга чиқармоқда ва таълим гранти сифатида катта қўллаб-қувватланмоқда. Олимпиадада болаларнинг иштироки ортиб бормоқда. Улар математика, биология, кимё ва физика фанлари бўйича ўз билимларини синовдан ўтказди. Эслатиб ўтамиз, танловда илгари республика ва халқаро фан олимпиадаларида иштирок этмаган 11 (12) синф ўқувчилари иштирок этишлари мумкин. Ўтган йили вазирлик ташаббуси билан Қозоғистоннинг 20 та олий таълим муассасаси мазкур олимпиада ғолибларига 50 га яқин грант ажратди. Бу йил «Дарин» вакиллари олий таълим муассасаларига грант ажратишга таклиф қилишди. Натижада 6 та университет ғолибларимизга 35 та грант ва 12 та стипендия ажратди. Иқтидорли фарзандларимизни қўллаб-қувватлаган олий таълим муассасалари раҳбарларидан чексиз миннатдормиз, – дейди Таълим-маорриф вазирлигининг Ўрта таълим қўмитаси раиси Гулмира Каримова.

Шунингдек, олимпиада натижаларига кўра 9 нафар иштирокчи I даражали диплом, 18 нафар иштирокчи II даражали, 27 нафар иштирокчи III даражали диплом билан тақдирланди.


Сўнгги хабарлар