Қозоғистон пойтахтига 2 минг толибон келади - ФЕЙК

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Нур-Султан комендатураси Қозоғистон пойтахтига «2000 та толибон» келиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Бу ҳақда Kazinform stopfake.kz га асосланиб хабар бермоқда.


«Бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Провокацияга берилманг, ваҳима кўтарманг. Фақат расмий маълумотларга ишонинг. Қонун фавқулодда вазиятларда ёлғон маълумот тарқатганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутади. Пойтахтдаги вазият тўлиқ назорат остида», — дея маълум қилади Нур-Султан комендатураси матбуот хизмати.

Сўнгги хабарлар