Қозоғистон пойтахтида коронавирусга қарши эмланишни хоҳловчилар сони кескин ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султанда коронавирусга қарши эмланишни хоҳловчилар сони кескин ошди. Шаҳар жамоат соғлиғини сақлаш бошқармаси хабарига кўра, ўтган ҳафтага нисбатан вакцина олишни хоҳловчилар сони 2 баробардан кўп (кунига) кўпайган, деб хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимияти Instagram саҳифасига ҳавола қилиб.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, шаҳар аҳолисининг кўп қисми хабардорликни намоён қила бошладилар, шу жумладан «Дельта» штаммининг пайдо бўлишидан кейин соғлиғига масъулиятли муносабатда бўлишмоқда.

«24 июн ҳолатига кўра 190 минг 500 дан ортиқ фуқаро биринчи доза билан эмланди. Аҳоли ўз соғлиғи ва бошқаларнинг соғлиғига маъсулият билан қарамоқда. Биз буни фуқаролар коронавирус инфекциясининг янги тури «Дельта« штаммининг хавфини тўлиқ англай бошлагани билан боғлаймиз», - дейилади бўлимда.

Эслатиб ўтамиз, эртага эмланувчилар ўртасида катта ютуқ қўйилган акция бошланади. Пойтахт ҳокими Алтай Кўлгинов икки хонали квартиранинг қўйилганлигини эълон қилди (хусусий маблағларни жалб қилиш йўли билан). Унда жорий йилнинг 25 июнидан 31 августигача вакцинанинг биринчи компонентини олган 18 ёшдан катта фуқаролар иштирок этишлари мумкин. Ушбу тадбирга шаҳарнинг барча эмлаш пунктлари, ҳам тиббиёт муассасалари, ҳам савдо-кўнгилочар марказлари / ТДлар уланган. Одил рақобат ва эмланганлар сонини қамраб олиш учун (белгиланган муддат давомида) шаҳарнинг ИТ-ҳамжамияти жалб қилинади.

Бундан ташқари, шаҳарнинг йирик савдо марказларида бошқа қимматбаҳо буюмлар ютуғи ҳам ўйнатилмоқда.

Сўнгги хабарлар