Қозоғистон пойтахтида халқаро экологик конгресс бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон пойтахтида шаҳрида «Барқарор келажак сари!» мавзусида «ECOJER» халқаро конгресси бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«ECOJER» ассоциацияси маълумотларига кўра, «Барқарор келажак сари!» мавзусидаги Биринчи халқаро экологик конгресс Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги доирасида ташкил этилади. Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланаётган тадбир Бутунжаҳон атроф-муҳитни ҳимоя қилиш куни арафасида бўлиб ўтади.

Конгресснинг мақсади - барча манфаатдор томонларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва экология, барқарор ривожланиш, «яшил» сармоялар улушини ошириш, экологик маданият ва жамоатчиликни хабардор қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича тажриба алмашиш.

Тадбирда вазирликлар вакиллари, Қозоғистон Республикаси парламенти депутатлари, саноат корхоналари раҳбарлари, экологик фаоллар, халқаро ривожланиш институтлари вакиллари ва бошқалар иштирок этишади. Конгресс барча санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ташкил этилган.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар