-
-
-
15.01.2021 15:07
-
-
-
-
15.01.2021 11:49
-
15.01.2021 11:07
-
-
15.01.2021 09:12
Қозоғистон пойтахтида фавқулодда вазият жорий қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қор бўрони туфайли Қозоғистон пойтахтида фавқулодда вазият жорий қилинди. Бу ҳақда ҚР Ички ишлар вазири ўринбосари Юрий Ильин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Нур-Султан шаҳри бўйича ФВ жорий қилинди. Бу Адлия бошқармасида рўйхатдан ўтказилди. Олтита ҳудудда ФВ бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтади», - деди Ю.Ильин.
У фавқулодда вазият эълон қилиш сабабларига батафсил тўхталиб ўтди.
«Фавқулодда вазият аҳоли пунктида одатий ҳаёт тарзини таъминлаш, одамларни манзилига ўз вақтида олиб бориш, озиқ-овқат ва тиббий хизмат билан узлуксиз таъминлашда муаммоларга дуч келинганда жорий қилинади», - деді спикер.
Эслатиб ўтамиз, об-ҳаво ноқулайлиги сабабли аэропортдаги барча рейслар номаълум вақтга тўхтатилганини хабар қилгандик.
Шаҳар Полиция департаменти бошлиғи Ержан Саденов, шаҳар ФВД бошлиғи Бауиржан Сиздиқов ва Нур-Султан шаҳри ҳокими ўринбосари Алтинбек Қайсағалиев об-ҳаво ёмонлашиши туфайли 2020 йил 27 январида олий таълим муассасаларида дарсларни бекор қилиш ва иш берувчиларга иш жадвалини қайта кўриб чиқишни тавсия қилди.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов
- 2021 йилда Алматида сайёҳлар сонини 25 фоизга ошириш режалаштирилмоқда
- Ўтган йили Қозоғистонда 2,5 триллион тенге пенсия тўланди
- Қозоғистонда қаҳратон совуқда одамларни бепул ташиган журналист олқишга сазовор бўлди
- 3800 кам таъминланган оилаларнинг болалари компьютер билан таъминланди
-
Қозоғистонда ижтимоий соҳа ходимларининг маоши икки баравар кўпаяди
-
Қозоғистонда Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги саволларга тезкор жавоб бериш учун Telegram-бот ишга туширилди