Қозоғистон пойтахти ва яна олтита вилоятида совуқ бўлади
18 Август 20:15

Қозоғистон пойтахти ва яна олтита вилоятида совуқ бўлади

NUR-SULTAN. Кazinform - 19 август куни мамлакатнинг етти ҳудудида совуқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.

Нур-Султан шаҳрида 19 август куни кечаси тупроқ юзасида 2 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Ақмола вилояти шимолида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб вилоятнинг шимоли, шарқида туман тушади. Шамол шимоли-ғарб, шимол, кундузи вилоятнинг шимол, шарқидан 15-20 м/с тезликда эсади. Вилоятнинг ғарб, шарқида тупроқ юзасида кечаси 2 даража совуқ бўлади.

Шарқий Қозоғистон вилоятининг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор ёғиши) кутилмоқда. Кечаси вилоятнинг шимоли-шарқи, шарқида тупроқ юзасида 2 даража совуқ бўлади.

Қарағанди вилоятининг шимолий ярмида кечаси туман тушиши, тупроқ юзасида 2 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Кундузи Қостанай вилоятининг шимоли-шарқида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб вилоят ғарбида туман тушади. Кундузи шимоли-шарқдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси вилоят шимолида тупроқ юзасида 2 даража совуқ бўлади.

Павлодар вилоятида шимоли-ғарб, шимол, вилоят шарқидан 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси вилоят ғарбида тупроқ юзасида 1 даража совуқ бўлади.

Шимолий Қозоғистон вилоятининг шимоли-ғарбида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Кундузи шимоли-ғарбдан шамол эсади, вилоятнинг шимол, шарқида шамол тезлиги 15-20 м/сга етади. Кечаси вилоят ғарбида тупроқ юзасида 2 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив