Қозоғистон пойтахти номи Астана деб ўзгартирилди – Президент Фармони

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Давлат раҳбари «Қозоғистон Республикаси пойтахти Нур-Султан шаҳри номини Қозоғистон Республикаси пойтахти Астана шаҳрига ўзгартириш тўғрисида»ги фармонни имзолади, дея хабар бермоқда Kazinform Ақордага таяниб.

***

Қозоғистон Республикасининг 1993 йил 8 декабрдаги «Қозоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддасига асосан қарор қиламан:

1. Қозоғистон Республикасининг пойтахти Нур-Султан шаҳрининг номи Қозоғистон Республикасининг пойтахти Астана шаҳри деб ўзгартирилсин.

2. Мазкур Фармон биринчи расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киритилсин.

Қозоғистон Республикаси Президенти

Қ. Тоқаев

Нур-Султан, Ақорда, 2022 йил 17 сентябр

№ 1017

Сўнгги хабарлар