Қозоғистон Покистонга 400 минг доллар миқдорида гуманитар ёрдам кўрсатди

Фото:
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Покистонга гуманитар ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.

«Икки ойдан бери давом этаётган кучли ёмғир туфайли Покистон Ислом Республикасининг бир қатор провинциялари ва мамлакатнинг айрим ҳудудларини сув босди. Мамлакатда кўплаб бинолар қулаб тушди, уйсиз қолганлар сони ортди. Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига кўра Қозоғистон Республикаси биринчилардан бўлиб ёмғир ва сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш учун Покистон Ислом Республикасига 400 минг АҚШ доллари миқдорида инсонпарварлик ёрдами етказди. Қозоғистон бундай фавқулодда вазиятда ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради ва мамлакатдаги вазият тезроқ барқарорлашишига умид қилади», — деди у.

Сўнгги хабарлар