Қозоғистон паспорти жаҳон рейтингида 67-ўринда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон паспорти 2020 йилги Henley Passport Index рейтингида 199 мамлакат ўртасида 67-ўриндан жой олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Henley & Partners консалтинг компанияси маълум қилган.

Henley Passport Index ёки визасиз саёхат қилиш рейтинги Халқаро авиация транспорти ассоциациясининг (IATA) эксклюзив маълумотларига асосланган. Унда 199 мамлакат ва 227 туристик йўналиш қамраб олинган.

2020 йилги Henley Passport Index рейтингида визасыз бориш мумкин бўлган ҳар бир мамлакат учун 1 балл берилган. Жаҳоннинг 76та мамлакатига визасиз бориш имконини берувчи Қозоғистон паспорти 67-ўриндан жой олди.

Уч йилдан бери Япония ушбу рўйхатда биринчи ўринда турибди. Японияликлар 191 мамлакатга визасиз бориши мумкин. 190 балл билан Сингапур паспорти иккинчи, 189 балл билан Жанубий Корея ва Германия учинчи ўринда.

Россия паспорти 118 балл билан 51-ўринда, 71 балл билан Хитой паспорти 72-ўринда турибди.

Бундан ташқари, Беларусь 68, Озарбайжон 76, Қирғизистон 80, Армения 81, Тожикистон 84, Ўзбекистон 85 ва Туркманистон 90-чи ўринларни банд қилишган.

Рўйхат охирида Афғонистон турибди. Афғонистонликлар 26 мамлакатга визасиз бориши мумкин. Шунингдек, Ироқ ва Сурия паспортлари рўйхат охиридан санаганда иккинчи ва учинчи ўринларда турибди.

Муаллиф: Мухтар Мурат

Сўнгги хабарлар