+7 (701) 759 90 19
USD 430.51 EUR 505.72
RUB 5.51 CNY 64.14
Янгиликлар

Қозоғистон парранда гриппи туфайли Россия билан чегарада чекловлар жорий этди

5 Август 12:07
Баҳам кўринг:
Қозоғистон парранда гриппи туфайли Россия билан чегарада чекловлар жорий этди

NUR-SULTAN. Kazinform – Хавфли H5N8 вируси белгилари аниқлангани сабабли Қозоғистон Россия Федерацияси билан чегарада чекловлар жорий қилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий сайтига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар

Вазирлик веб-сайтига кўра, парранда гриппи билан боғлиқ энг хавфли ҳудуд Қозоғистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган.

«Жорий йилнинг 3-4 август кунлари Россия Федерал ветеринария ва фитосанитария назорати хизматининг Челябинск бўлими ушбу ҳудудда аниқланган парранда гриппи вирусининг генетик хусусиятлари тўғрисида маълумот тарқатди. Ўлган қушлардан олинган барча намуналарда H5N8 грипп вирусининг кичик тури аниқланди. Маълумки, барча турдаги қушлар гриппга мойил. Бу қишлоқ хўжалиги, синантроп ва ёввойи қушларнинг юқумли ва тез тарқаладиган вирусли касаллиги. Шу сабабли, парранда гриппининг оммавий тарқалиши хавфи мавжуд», - дейилади баёнотда.

Чегара ҳудудларидаги эпизоотик вазият минтақалар ветеринария хизматининг алоҳида назорати остида.

H5N8 одамлар учун паст патогенли деб ҳисобланса ҳам, олимлар фикрича, одам гриппнинг бошқа тури билан касалланса, у тез ўзгариши ва ҳалокатли бўлиши мумкин.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив