Қозоғистон Парламентида Президент ваколатларини қисқартиришга оид қонун лойиҳаси маъқулланди

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутатлари «Қозоғистон Республикаси Президентининг 2012 йил мартдаги Мурожаатномасини амалга ошириш юзасидан Қозоғистон Республикасининг айрим конституциявий қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасини ҳамда «Қозоғистон Республикаси Президентининг 2012 йил мартдаги Мурожаатномасини амалга ошириш юзасидан Қозоғистон Республикасининг айрим конституциявий қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Республикаси Адлия вазири Қанат Мусин Мажилис ялпи мажлисида ҳужжатларни тақдим этар экан, Конституциявий қонун лойиҳаси еттита конституциявий қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутишини таъкидлади.

Қонун лойиҳасида 51 та қонунга, жумладан, 15 та кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳам назарда тутилган.

«Умуман олганда, қонун лойиҳаларида еттита асосий йўналиш бўйича ўзгартишлар назарда тутилган. Шулардан бири Президентга тегишли тузатишлардир. Қонун лойиҳаларида Президентнинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва Судьялар олий кенгашига нисбатан айрим ваколатларини қисқартириш, Парламент Сенатидаги «Президентлик квотаси»ни қисқартириш, шунингдек, Президент лавозимини эгаллаб турган даврида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда айрим чекловларни жорий этиш назарда тутилган»

, - деб тушунтирди Қанат Мусин.

Унинг айтишича, қонун лойиҳаларини қабул қилиш амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотларнинг сифатли амалга оширилишини таъминлайди.


Сўнгги хабарлар