Қозоғистон Парламентида ҳокимларни тайинлаш ва сайлаш тартибини ўзгартириш маъқулланди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Парламенти Мажилиснинг ялпи мажлисида «Давлат раҳбарининг 2022 йил 16 мартдаги Мурожаатномасини амалга ошириш масалалари бўйича Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда маъқулланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қонун лойиҳасининг асосий мақсади Қозоғистон Республикасининг амалдаги қонунчилигини Давлат раҳбари томонидан эълон қилинган сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш доирасида киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқлаштиришдан иборат.

Хусусан, ҳужжатда Қозоғистон Республикаси Президентининг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига нисбатан айрим ваколатлари бекор қилиниши, сайлов тизимини такомиллаштириш, ҳокимларни тайинлаш ва сайлов тартибига ўзгартиришлар киритилиши, сиёсий партияларни рўйхатга олиш, қонунчилик тартибига ўзгартиришлар киритиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи институтларни мустаҳкамлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибларни соддалаштириш ҳисобга олинган.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасида ерга, унинг ер ости бойликларига, сув манбаларига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ҳамда бошқа табиий ресурсларга давлат мулки ҳуқуқини белгилаш ҳам киритилган.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар