Қозоғистон Парламентида аёлларнинг 61 ёшда пенсияга чиқишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси маъқулланди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Парламенти Мажилисининг ялпи мажлисида Қозоғистон Президентининг 2022 йил 1 сентябрдаги Қозоғистон халқига Мурожаатномасини амалга ошириш доирасида депутатлар томонидан қонун лойиҳаси доирасида ижтимоий блокга тегишли ўзгартиришлар киритилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шу муносабат билан бола парвариши бўйича тўловлар муддатини 1,5 йилгача ошириш, энг кам базавий пенсия миқдорини энг кам яшаш минимумидан 70 фоизга, базавий пенсиянинг энг юқори миқдорини 120 фоизга ошириш, аёлларнинг пенсия ёшини 2028 йилгача 61 ёш деб белгилаш, шунингдек, ёшга доир пенсия тўловларини ҳисоблаш учун даромад чегарасини ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичининг 46 бараваридан 55 бараваригача ошириш кўзда тутилмоқда.

«Депутатлар қонун лойиҳаси доирасида кўриб чиқиладиган масалалар кўлами кенгайтирилганлигини ҳисобга олиб, қонун лойиҳасининг номини «Республиканинг айрим қонун ҳужжатларига Қозоғистоннинг ёшларга оид давлат сиёсати ва ижтимоий таъминот масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги деб ўзгартириш таклифи билан чиқдилар»

, - дея аниқлик киритди Ж. Нурманбетова.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябр ойидаги Мурожаатида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев аёлларнинг пенсия ёшини 2028 йилгача 61 ёш даражасида сақлаб қолиш бўйича топшириқ берган эди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Фото: thetimes.co.uk

Сўнгги хабарлар