Қозоғистон парламенти Россия билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатни маъқуллади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон парламенти Мажилиси «Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ушбу шартнома 2020 йил 16 октябрда Нур-Султан шаҳрида имзоланган. Мазкур ҳужжат ратификация қилингандан сўнг 1994 йил 28 мартдаги Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги амалдаги Шартнома ўз кучини йўқотади.

«Таъкидлаш жоизки, келишув икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни фаоллаштириш ва уни янада ривожлантириш мақсадида имзоланган. Шу билан бирга, 1994 йилги келишув қоидалари вақт ўтиши билан эскирган ва улар ҳаётга татбиқ этилган. Ҳужжатни ратификация қилиш хавфсизлик манфаатлари йўлида қўшинлардан (кучлардан) фойдаланишни биргаликда режалаштириш ва минтақавий хавфсизликка таҳдидларга биргаликда жавоб бериш, шунингдек, халқаро ташкилотлар, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш имконини беради. Россия Қозоғистоннинг стратегик ҳамкори ҳисобланади», — деди Мудофаа вазири ўринбосари Дарин Туяқов.

Унинг сўзларига кўра, шартноманинг ратификация қилиниши давлатларнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, замонавий чақириқларга қарши курашиш бўйича келишилган ҳаракатларни ташкил этиш бўйича ҳамкорликка қўшимча туртки беради.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар