+7 (701) 759 90 19
USD 425.73 EUR 498.32
RUB 5.8 CNY 65.85
Янгиликлар

Қозоғистон Парламенти АҚШ билан авиаалоқа тўғрисидаги ҳужжатни кўриб чиқади

23 Июнь 12:31
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Парламенти АҚШ билан авиаалоқа тўғрисидаги ҳужжатни кўриб чиқади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Парламенти Мажилиси «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ўртасида ҳаво алоқалари тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқади. Бу ҳақда палатанинг ялпи мажлисида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонда трактор ишлаб чиқариш 72,5  фоизга камайган Парижда машинасиз кун ўтказилди Қозоғистонга бир кунда 42 та халқаро авиарейс келди

«Қонун лойиҳасида «очиқ осмон« тамойиллари кўзда тутилган. Унга мувофиқ, томонлар ҳаво қатновини ташувчилар сони, парвозлар частотасини чекловларсиз амалга ошириши мумкин. Ушбу келишув ташқи транспортдан фойдаланиш имкониятини оширади, халқаро ҳаво йўллари географиясини кенгайтиради», - деди Мажилиснинг Иқтисодий ислоҳот ва минтақавий ривожланиш қўмитаси раиси Альберт Рау.

Шу муносабат билан депутат палата қўмитаси қонун лойиҳаси бўйича хулоса ишлаб чиқишга тайёрлигини таъкидлади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив