Қозоғистон Озарбайжондан мева олиб кириш тўғрисидаги қонунни тасдиқлади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Сенати «Қозоғистон ҳукумати ва Озарбайжон ҳукумати ўртасида ўсимликлар карантини ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Қонуннинг асосий мақсади карантинга киритилган остидаги маҳсулотларни Қозоғистонга олиб киришда фитосанитария хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ва ўзаро ҳамкорликни кучайтиришдан иборат.

«2010 йил 29 апрелдан буён Қозоғистон Халқаро ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш бўйича конвенция (ХЎКҲК) аъзоси ҳисобланади. Қозоғистон Республикасининг қабул қилинган халқаро мажбуриятлари фитосанитария фаолиятининг халқаро стандартларига риоя этиш ва қўллашни назарда тутади. Бу талабларга риоя қилиш ҳар икки давлат ҳудудида тегишли фитосанитария шароитларини таъминлайди», – деди Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Абилхайир Тамабек.

Битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қуйидагиларни назарда тутади:

- карантин остидаги маҳсулотларни алмаштиришда ҳар икки давлатнинг фитосанитар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамкорликни янада ривожлантириш;

- икки давлат ҳудудларининг фитосанитар ҳолати тўғрисида бир-бирини хабардор қилиш;

- илмий-тадқиқот ва диагностика тажрибаси алмашиш нуқтаи назаридан ўсимликлар карантини бўйича илмий ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни амалга ошириш.

«Ҳозирги кунда ўсимликчилик маҳсулотлари экспортининг умумий ҳажми қарийб 200 минг тоннани ташкил этмоқда», – деди А. Тамабек.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистондан Озарбайжонга асосан дон экинлари экспорт қилинади. Ўз навбатида, Қозоғистон ҳудудига Озарбайжондан йилига 15 минг тоннага яқин мева-сабзавот маҳсулотлари келади. Озарбайжондан импорт қилинадиган маҳсулотлар асосан олма, нок, анор, узум, ёнғоқ ва цитрус меваларидан иборат.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар