Валюталар курси:
    usd/kzt 465.95 eur/kzt 485.43

    rub/kzt 7.72 cny/kzt 65.28
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон: +2+4℃

Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия ва Ўзбекистон илк бор қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказди

29 Сентябрь, 18:51

ASTANA. Кazinform – Озарбайжон, Қозоғистон, Туркия, Покистон, Ўзбекистондан юздан ортиқ ҳарбий хизматчи Туркия Республикаси Қуролли Кучларининг Махсус мақсадли марказида ўтказилган «Чегара билмас биродарлик-1» махсус қўшинларининг биринчи қўшма ўқув машғулотларида иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform Мудофаа вазирлигига таяниб хабар беради.

Қозоғистон ҳарбий хизматчилари операцияни режалаштириш, махсус разведкани ташкил этиш, шаҳар шароитида яқин жанг ва жанговар ҳаракатларни ўтказиш, бинога ҳужум қилиш ва объект қўриқчисини йўқ қилишда иштирок этган.

Шу билан бирга, машғулотлар доирасида акустик тизимга эга комплекс тренажёрларда ҳарбий-тиббий тайёргарлик машғулотлари ўтказилди. Жанг майдонида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва ярадорларни эвакуация қилиш бўйича ҳаракатлар ишлаб чиқилди.

Ўқув машғулоти доирасида «Аэродинамик қувур» симулятори ва виртуал дастурий комплексларда десантчиларни тайёрлаш ташкил этилди.

Ўтказилган маневрлардан асосий мақсад ҳамкор давлатларнинг махсус мақсадли бўлинмаларининг гибрид таҳдидларга қарши махсус операцияларни ўтказиш тажрибасини алмашишдан иборат.

Фото: gov.kz


Новости по теме