Қозоғистон Озарбайжон билан ҳаво алоқаларини кенгайтиради

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Дунёда чеклов чоралари бекор қилиниши муносабати билан Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитаси халқаро ҳаво қатнови йўналишлар тармоғини тиклаш ва кенгайтириш ишларини давом эттирмоқда. Бу ҳақда Kazinform қўмита матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Қозоғистоннинг Qazaq Air авиакомпанияси 7 июлдан бошлаб ҳафтасига 2 марта (пайшанба ва якшанба кунлари) Ақтўбе – Боку – Ақтўбе янги йўналиши бўйича Бокуга мунтазам рейсларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Парвозлар Bombardier Dash 8-Q400 типидаги ҳаво кемаларида санитария-эпидемиология талабларига қаъий риоя қилган ҳолда ҳамда авиакомпания сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.

Сўнгги хабарлар