Қозоғистон Осиё ва Европани боғловчи жаҳон транспорт хабига айланиши керак – Президент

None
ASTANА. Каzinform – Давлат раҳбари Ҳукуматга мамлакатнинг газни қайта ишлаш қувватини ошириш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича топшириқ берди. Бундан ташқари, Президент имкон қадар сувни тежаш кераклиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Инфратузилмани ривожлантириш керак. Энергетика, сув ва транспорт хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилиши лозим. Яқин келажакда энергия ресурсларини модернизация қилиш учун янги инвестициялар жалб қилиниши даркор. Бу ишларни «Инвестиция учун тариф» дастури орқали амалга ошириш мумкин. Ҳозир товар газ тақчиллиги кучаймоқда», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев Парламентнинг ялпи мажлисида.

Давлат раҳбари газни қайта ишлаш қувватини ошириш учун янги лойиҳаларни амалга ошириш, имкон қадар сувни тежаш зарурлигини таъкидлади.

«Шу билан бирга, 25 та сув омбори қуриш, имкон қадар сувни тежаш зарур. Барқарор ривожланиш учун Қозоғистон Осиё ва Европани боғловчи жаҳон транспорт хабига айланиши керак. –Аввал амалга оширилган барча транспорт-логистика лойиҳаларини якунлаш жуда муҳим», – деди Президент.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар