+7 (701) 759 90 19
USD 428.68 EUR 507.21
RUB 5.57 CNY 64.2
Янгиликлар

Қозоғистон Осиё ҳамкорлик ва ишонч кенгаши раислигини қабул қилиб олди

24 Сентябрь 18:34
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Осиё ҳамкорлик ва ишонч кенгаши раислигини қабул қилиб олди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди раислигида Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Учрашув Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг раислигини Тожикистон Республикасидан Қозоғистон Республикасига ўтказиш маросимига бағишланди.

М.Тлеуберди Қозоғистоннинг 2020-2022 йилларда Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш раиси сифатида истиқболлари ва устувор йўналишларини тақдим этди. У Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултан Назарбоевнинг 1992 йилда БМТ Бош ассамблеясининг 47-сессиясида биринчи марта эълон қилинган Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашини чақириш ғояси Осиёда ишонч ва хавфсизликни мустаҳкамлаш соҳасида ҳамкорликнинг янги форматини шакллантиришга замин яратганини таъкидлади.



Тадбир иштирокчилари Қозоғистон Республикасининг Австриядаги элчиси Қайрат Сарибайнинг Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш Котибияти ижрочи директори лавозимига номзодини бир овоздан маъқулладилар.

Учрашув иштирокчилари учрашув доирасида ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлигини қайд этдилар ва Қозоғистоннинг Форумга раислиги даврида Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш учун ўзаро алоқаларни фаоллаштириш ниятларини билдирдилар.



Таъкидлаб ўтамиз, бугунги кунда кенгашга 27 давлат аъзо, 8 та мамлакат ва 5 та халқаро ташкилот кузатувчи сифатида қатнашмоқда. Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш котибияти Нур-Султан шаҳрида жойлашган.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив