Қозоғистон орқали контейнерлар транзити 25 фоизга ошди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилнинг 10 ойи якунларига кўра, контейнерларнинг Қозоғистон орқали транзит ташилиши 880 минг йигирма фут эквивалентини (ЙФЭ) ташкил этди. Бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга кўпдир, дея хабар беради Kazinform «Қозоғистон темир йўли» МК» АЖ матбуот хизматига таяниб.

«Умуман олганда, Қозоғистон ҳудуди орқали темир йўл орқали юкларнинг транзити ўтган йилдаги кўрсаткичларга тўғри келади.

Юк ташишнинг энг машҳур йўналишларидан бири бу Хитой-Европа-Хитой йўналиши. Январ-октябр ойларида мазкур йўналишдаги транспорт ҳажми ўтган йилга нисбатан 36 фоизга ошди», — дейилади «Қозоғистон темир йўли» МК» АЖ хабарида.

Жорий йилнинг январ-октябр ойларида Каспий ҳудуди портлари орқали юк ташиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 фоизга ошиб, 4,6 миллион тоннани ташкил этди.

Ақтау порти орқали юк ташиш ҳажми 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга (2,9 миллион тоннадан ортиқ) ошди. 2021 йилнинг 10 ойи давомида денгиз портлари орқали ғалла экспорти ўтган йилга нисбатан 56 фоизга ошиб, 1,2 миллион тоннадан ошди.

Сўнгги хабарлар