Қозоғистон ОПЕК+ келишуви доирасида нефть қазиб олиш ҳажмини оширади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон ОПЕК+ келишуви доирасида нефть қазиб олишни кўпайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Kazinform ҚР Энергетика вазирлигига таяниб хабар беради.

Энергетика вазири ўринбосари Асет Мағауов ОПЕК+ келишувида иштирок этувчи давлатлар йиғилишида қатнашди. Учрашувда мамлакатларнинг май ойида келишув бўйича ўз мажбуриятларини бажариши муҳокама қилинди.

Йиғилиш натижаларига кўра, ОПЕК+ давлатларининг жорий ишлаб чиқариш даражасини август ойи давомида кунига 0,648 млн баррелга оширишни давом эттиришга қарор қилинди.

Қозоғистоннинг август ойидаги мажбуриятлари кунига 1706 млн баррелни ташкил қилади.

Фото: Аlexander Кlein/АFP/Getty Images


Сўнгги хабарлар