Қозоғистон ОПЕК+ давлатлари билан бирга май ойидан бошлаб ишлаб чиқаришни қисқартиради

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ОПЕК+ давлатлари билан бирга май ойидан бошлаб ишлаб чиқаришни янада қисқартиришни режалаштирмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Энергетика вазирлиги расмий сайтига таяниб.

«Қозоғистон 2023 йилнинг май ойидан бошлаб ОПЕК+га аъзо давлатлари билан биргаликда ишлаб чиқаришни кунига 78 минг баррелга қисқартиради. Ушбу қисқартириш - 2022 йил 5 октябрда бўлиб ўтган ОПЕК+ 33-вазирлар йиғилишида қабул қилинган ишлаб чиқаришни қисқартиришдан ташқари, профилактик чорадир», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 5 октябрда Венада ОПЕК+ келишувида иштирок этувчи давлатлар вазирлар йиғилиши бўлиб ўтган ва унда ноябрь ойидан нефт қазиб олишни кунига 2 млн баррелга камайтиришга келишиб олинган эди.


Сўнгги хабарлар