Қозоғистон олтин-валюта захираси кўпайди - Миллий банк

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Миллий банк раиси ўринбосари Ақлжан Баймағамбетов мамлакатимиз олтин-валюта захираси ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Дастлабки маълумотларга кўра, Миллий банк олтин-валюта захиралари 2020 йил январь ойида 1,2 фоиз, яъни 29,3 млрд АҚШ долларигача ошди. Бунга, асосан, олтин билан боғлиқ операцияларнинг олиб борилиши ва унинг қийматининг ошиши орқали эришилди. Дастлабки маълумотларга кўра, Миллий жамғарма активлари эса бир ойда 1 фоизга камайиб, 61,1 млрд долларни ташкил қилди. Бунга сабаб - республика бюджетига кафолатли трансфертни ажратишдир», - деди А.Баймағамбетов.

Унинг айтишича, 1 февраль ҳолатига кўра, жами халқаро резервлар 90,4 млрд АҚШ долларини ташкил қилади.

Бундан ташқари, МБ вакили Қозоғистон халқининг депозитлари ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди.

«2019 йил декабрь ойи охирида депозит ҳажми 19 трлн тангани ташкил қилди. Миллий валютадаги омонатлари 4,1 фоиз, хорижий валютадаги омонатлари 3,9 фоиз ошган. Натижада, депозитларнинг долларланиши ўтган йил декабрь ойида 43,1 фоизгача камайди», - деди у.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар