Қозоғистон олтин-валюта активлари 33,6 миллиард долларни ташкил этди

None
None
ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банк раисининг ўринбосари Алия Молдабекова олтин бозоридаги вазият ва мамлакатнинг олтин-валюта активлари ҳолати тўғрисида изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Октябрь ойида олтин нархи пасайиш траекториясини давом эттирди ва бир ой давомида олтиннинг бир унцияси 1883,4 доллардан 1875,8 долларгача ёки 0,4% га арзонлашди. Қимматбаҳо металлар бозоридаги асосий ҳал қилувчи омил АҚШдаги сайловларга нисбатан ноаниқлик эди.

«Шуни таъкидлаш керакки, олтин нархининг пасайиши Қозоғистон Республикаси Миллий банкининг олтин портфелига деярли таъсир кўрсатмади, чунки бу устувор ҳуқуқни амалга ошириш доирасида маҳаллий олтин сотиб олиш билан қопланди. Октябрь ойи охирида Миллий банкнинг олтин портфели 23,2 миллиард долларни ташкил этди, аммо дастлабки маълумотларга кўра, олтин-валюта активлари бир ой ичида 200 миллион долларга камайди ва октябр охирида 33,6 миллиард долларни ташкил қилди», - дея таъкидлади Алия Молдабекова.

Олтин-валюта захираларининг пасайишига, асосан, қарзнинг қарийб 90 миллион доллар миқдорида давлат қарзини тўлаш ва 91,3 миллион доллар миқдоридаги валюта интервенцияларини амалга ошириш сабаб бўлди, дея тушунтирди Алия Молдабекова.

Муаллиф: Данияр Дауталиев

Сўнгги хабарлар