Валюталар курси:
    usd/kzt 424.84 eur/kzt 453.6

    rub/kzt 7.3 cny/kzt 63.91
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қозоғистон Олимпиячилари Пекинга йўл олишди

28 Январь 08:59

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон спорт терма жамоаси ХХIV қишки Олимпия ўйинларига жўнаб кетди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Кеча, 27-январ куни Қозоғистон делегацияси Нур-Султан – Алмати – Пекин йўналиши бўйича Қишки Олимпия ўйинларига учиб кетди.

Барча спортчилар ва мураббийлар парвоз олдидан охирги ҳафталарни қаттиқ карантин остида ўтказишди.

Барча хавфсизлик чораларини инобатга олган ҳолда улар Аir Astana авиакомпаниясининг махсус рейсида Хитой пойтахти Пекинга ташриф буюради.

Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрган спортчилар карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда мусобақа олдидан машғулотларни давом эттирадилар.

Чет элда машғулот ўтаётган спортчилар ўзлари яшаётган давлатдан тўғридан-тўғри Пекинга учиб кетишади.

Эслатиб ўтамиз, Оқ Олимпиадада мамлакат шарафини 34 нафар спортчи ҳимоя қилади. Улар чанғи пойгалари, фристайл-могул, чанғи акробатикаси, тоғ чанғиси, трамплиндан сакраш, биатлон ва шорт-трек каби қишки спорт турлари бўйича совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Олимпия ўйинлари 4 февралда бошланиб, 16 февралда якунланади. Дастлабки маълумотларга кўра, ўйинларда 95 давлатдан 4000 дан ортиқ спортчи иштирок этади. 109 та медаллар жамланмаси бўлади.

Муаллиф: Кунсултан Отарбай


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар