Қозоғистон Олимпиада медаллари жадвалида 59-ўринда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 30 июлдаги ХХХII ёзги Олимпиада ўйинларининг медаллар жадвалида Қозоғистон 70 мамлакат орасида 59-ўринда, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон терма жамоаси саватидаги медаллар сони ўзгармаган бўлса-да, жамоавий ҳисобда 59-ўринга жойлашди.

Дзюдочи Елдос Сметов, оғир атлетикачилар Игорь Сон ва Зулфия Чиншанло сазовор бўлган бронза медаллари сонини теннисчи Елена Рибакина кўпайтириши мумкин.

Кеча умумжамоа ҳисобида Японияни мағлуб этган Хитой терма жамоаси бугун ўз кўрсаткичларини яхшилаб, олтин медаллар сонидаги фарқни оширди - 19 олтин, 10 кумуш ва 11 бронза.

Иккинчи ўринда мусобоқа мезбонлари олтин медаллари сони кеча Хитойда бўлгани каби эди. Бугун фарқ бор - 17 олтин, 4 кумуш ва 7 бронза.

Учинчи ўринни эгаллаган АҚШ терма жамоаси 14 та олтин, 16 та кумуш ва 11 та бронза медалини қўлга киритди.

Бугун Голландия терма жамоаси медаллар сони бўйича яна ўнталикка кирди. Италия эса бир неча бир неча поғона пастга тушиб кетди.

Демак, биринчи ўнталик қуйидагича:

1. Хитой-19-10-11

2. Япония-17-4-7

3. АҚШ-14-16-11

4. Россия-10-14-10

5. Австралия-9 -2 -11

6. Буюк Британия-6-9-9

7. Жанубий Корея-5-4-6

8. Голландия-3-7-5

9. Франция-3-5-5

10. Германия-3-4 -9

Бу йилги мусобақада 33 та спорт тури бўйича 339 та медаллар тўплами мавжуд. Бу мусобақада дунёнинг 206 мамлакатидан 11 мингдан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.

Бугунга қадар Қозоғистон терма жамоаси олтита ёзги Олимпия ўйинларида қатнашган эди.

Медаллар жами: 21 олтин, 28 кумуш ва 64 бронза.

Сўнгги хабарлар