Қозоғистон олимлари жаҳон илмий нашрларида қанчалик тез мақола чиқаришади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳозирда юртимизда 22,4 минг олим илмий тадқиқот билан банд. Бу ҳақда «Қозоғистонда фанни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари» секциясида ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон илмий мақола чоп этиш фаоллигининг ошиши жиҳатидан олдинги қаторларда келмоқда. Scopus маълумотлар базасида Қозоғистон олимларининг мақолалари 2011 йил билан таққослаганда 34,5 баравар, Web of Science маълумотлар базасида эса 59 баравар ошган», - деди Асхат Аймағамбетов.



Вазир беш йил ичида Қозоғистон олимларининг ҳар бешта мақоласидан биттаси жаҳон миқёсидаги илмий нашрларда чоп этилишини айтди.

«2019 йилда 7 нафар қозоғистонлик олим ўз соҳасида энг кўп цитата келтириладиган олимлар қаторига қўшилди», - деди у.




Муаллиф: Зарина Қаҳарман

Сўнгги хабарлар