Қозоғистон нон нархи арзон бўлган бешта давлат қаторига кирди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон нон нархи дунёдаги энг арзон 5 та давлат қаторига кирди, деб хабар беради Kazinform.

Energyprom.kz порталининг Numbeo маълумотларига таяниб хабар беришича, дунёда ноннинг энг паст нархи Тунисда қайд этилган. Бу мамлакатда ярим килограмм нон 0,14 доллар туради. Ундан кейинги ўринларни Жазоир (0,16 доллар) ва Ливия (0,34 доллар) эгаллаган. Кучли бешликни Қозоғистон (0,36) ва Ўзбекистон (0,7) якунлаб турибди.

МДҲ давлатларида 0,5 килограммли булка нон - Озарбайжонда 0,39 доллар, Молдовада - 0,43 доллар, Украинада - 0,58 доллар, Россияда - 0,61 доллар, Беларусда - 0,64 доллар, Арманистонда - 0,65 доллар туради.

Дунёда нон нархи энг қиммат бўлган давлатлар: АҚШ - 3,27 доллар, Швейцария - 3,21 доллар, Исландия - 2,93 доллар.

Сўнгги хабарлар